ПСЖ ва “Астон Вилла” футболчи алмашиши мумкин

Спорт

image

Париж клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Асенсиони сотмоқчи ва ўрнига “Астон Вилла” ҳужумчиси Жон Дюранни жамоага олиб келмоқчи. Бу ҳақда “RMC Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Асенсио жамоадан кетишини маълум қилган ва ПСЖ футболчини бирмингемликлар ҳужумчиси Жон Дюран билан алмаштириш ҳақида ўйламоқда. Шунингдек, “Астон Вилла” колумбиялик футболчининг жамоадан кетиш эҳтимолини ҳисобга олиб, унинг ўрнини тўлдириш ниятида. 21 ёшли ҳужумчига харидорлар қаторида ПСЖ ҳам бор.

Маълумот ўрнида, Асенсио 2023 йилда Париж клубига келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум у жамоа сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Асенсионинг нархи “Transfermarkt” порталида 20 миллион еврога баҳоланган.

21 ёшли Дюран “Астон Вилла” таркибига 2023 йилда келиб қўшилган ва унинг шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Жорий мавсум у клуб сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бўлди. Дюраннинг нархи “Transfermarkt” порталида 40 миллион евро этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марко Асенсио Астон Вилла Жон Дюран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг