Ҳусанов тушиши кутилаётган баҳс. Бугун “Сити” “Астон Вилла”ни қабул қилади

Спорт

image

Бугун, 22 апрель куни Англия Премьер-лигаси 34-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Астон Вилла” билан ўйнайди. Бу баҳс турнинг марказий ўйинларидан бири ҳисобланади. Чунки ҳар икки клуб ҳам Чемпионлар лигаси ўринлари учун жиддий курашга киришган.

ЕЧЛ йўлланмаси учун аёвсиз кураш

Мавсум стартида чемпионлик учун асосий даъвогар ҳисобланган “Манчестер Сити” мавсум якунига бир неча тур қолганида Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётгани ажабланарли. 34-тур бошланишидан олдин “шаҳарликлар” 58 очко жамғариб, турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб келмоқда. Клуб ўтган турда “Эвертон”ни меҳмонда 2:0 ҳисобида мағлуб этди. “Астон Вилла” эса турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турган “Ньюкасл”ни 4:1 ҳисобида ер тишлатди. Унаи Эмери бошчилигидаги клуб ПСЖга мағлуб бўлган ҳолда Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин бор эътиборини АПЛ ўйинларига қаратмоқда. “Астон Вилла” йўлланма учун курашдан чиққанича йўқ. Клуб 57 очко жамғариб, 7-ўриндан жой олган. Орадаги фарқ 1 очкони ташкил этиши ва айни вақтга келиб, Эмери яхши жамоа шакллантира олганини ҳисобга олиб, “Манчестер Сити” - “Астон Вилла” ўйини мухлисларни зериктириб қўймайди.

Ҳусанов бугун асосий таркибда тушадими?

“Манчестер Сити” футболчиси Абдуқодир Ҳусанов бугунги “Астон Вилла”га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли бор. Сабаби рақиб сафида тезкор ва жисмонан бақувват ўйинчилар бор ва уларни тўхтатиш учун ҳам Абдуқодир Ҳусановдек тезкор ва елкама-елка курашларда енгилмайдиган ҳимоячи айни муддао. Мисол учун, ўтган мавсумларда “Манчестер Юнайтед”да ўз ўрнини йўқотиб, “Астон Вилла”га ижара асосида ўтган Маркус Рэшфорд, ПСЖга керак бўлмай қолган Марко Асенсио, “Астон Вилла”нинг тезкор ўйинчиларидан бири Морган Рожерс каби футболчилар “шаҳарликлар”га қарши баҳсда ҳам ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. 

Тахминий таркиблар

Одатга кўра “90 min”, “One football”, “Sportsmole” каби порталлар “Манчестер Сити”нинг “Астон Вилла”га қарши ўйин учун тахминий таркибларни эълон қилди. 

“90 min” нашри талқинига кўра, “Манчестер Сити” таркиби.

Ортега, Нунес, Ҳусанов, Гвардиол, О'рейли, Ковачич, Нико, Савиньо, Де Брюйне, Доку, Мармуш.

“One football” нашри талқинига кўра, “Манчестер Сити” таркиби.

Ортега, Нунес, Диаш, Гвардиол, О'рейли, Гюндоган, Нико, Фоден, Де Брюйне, Доку, Мармуш.

“Sportsmole” нашри талқинига кўра, “Манчестер Сити” таркиби.

Ортега, Льюис, Диаш, Гвардиол, О'рейли, Ковачич, Макэти, Фоден, Де Брюйне, Доку, Мармуш.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” - “Астон Вилла” ўйини 23 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Англия Премьер-лигаси Астон Вилла Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг