“Реал” эплолмаган ремонтадани “Барселона” амалга оширди
Спорт
−
19 Апрель 7811 1 дақиқа
Бугун, 19 апрель куни Испания Ла Лигаси 32-турида “Барселона” ўз майдонида “Сельта”ни қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашуда меҳмонлар ҳужумчиси Борха Иглесиас хет-трик амалга оширди. Иккинчи таймнинг 62-дақиқасида ҳисоб 3:1 кўринишида эди. Ўйин якунига қадар Ольмо битта ва Рафинья иккита гол уриб, каталонияликларнинг ғалабасини таъминлади. Ўйиннинг кульминацион вазияти 90+4 дақиқада ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Ушбу пенальитини Рафинья голга айлантирди ва жамоасига 3 очко келтирди.
Шу тариқа, “Барселона” ушбу ғалабасидан кейин Ла Лигада очколар сонини 73 тага етказиб олиб, “Реал Мадрид” билан орадаги фарқни 7 тага оширди.
Live
Барчаси