“Реал” дарвозабонини сотмоқчи
Спорт
−
03 Октябрь 2019 7259 1 дақиқа
Келаётган қишки трансфер мавсумида Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа жамоадан кетиши мумкин.
"Реал" раҳбарияти унинг ўйинларидан қониқиш ҳосил қилмаяпти, шунинг учун раҳбарият унинг ўрнига бошқа дарвозабон қидирмоқда. Катта эҳтимол билан "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа келаси ёзда "Реал"га ўтиши мумкин.
Куртуа Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги "Брюгге"га қарши учрашувда 2 та гол ўтказиб юборган ва танаффусда захирага олинганди. Куртуа "Реал"га 2018 йилда "Челси"дан ўтган эди.
Маълумот учун, Тибо Куртуа 1992 йилда Бельгияда туғилган. У фаолияти давомида "Генк", "Челси", "Атлетико Мадрид", "Реал" клубларида тўп сурган. 2011 йилдан Бельгия терма жамоаси аъзоси.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь