“Реал” дарвозабонини сотмоқчи

Спорт

image

Испаниянинг “Реал” клуби украиналик дарвозабон Андрей Луниннинг нархини белгилади. Мадрид клуби дарвозабонни 8 миллион еврога сотишга тайёр. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти дарвозабонга ишонч билдирмаяпти. Чунки, мураббий Лунинга имкон берган пайтда, у яхши ўйин кўрсата олмаган.

Андрей Луниннинг “Реал” билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Ўтган мавсумда Ла Лигада дарвозабон 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди. “Transfermarkt”га кўра, футболчининг қиймати 5 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал”нинг туркиялик футболчиси Арда Гулер жароҳат олгани хабар қилинганди. Гулер тиззасидан шикастланиб, 2 ойга сафдан чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Андрей Лунин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг