“Реал”дагилар Винисиусдан норози бўлмоқда
Спорт
−
17 Сентябрь
3498“Реал Мадрид” вингери Винисиус Жуниорга клуб ичидагиларнинг муносабатлари ёмонлашмоқда. Жамоадаги кўпчилик футболчининг хатти-ҳаракатидан норози. Бу ҳақда “Cadena Ser” хабар берди.
“У энди ўзини ўзгартириши керак. Винисиус август ойидаги ўйинларида яхши ўйнади, аммо ҳозир ҳаммаси ўзгарди ва клубда унинг олдинга қадам ташлаш вақти келгани ҳақидаги фикрлар тобора кўпроқ эшитилмоқда. Асосан, футболчи “Реал”га келганидан бери клуб томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлашдан фойдаланмаяпти. У клуб уни қандай ҳимоя қилганини ва жамоадошлари уни қандай қўллаб-қувватлаганини кўрди. Бразилиялик футболчи бошқа мавзуларга кўпроқ эътибор қаратяпти, у 100 фоиз эътиборини футбол ўйнашга қаратмаяпти. Тўғри, у гол уришда давом этмоқда, аммо Винининг клубдаги келажагидан хавотирдаман. Винисиус атрофидагилар билан бўлган суҳбатда, унинг клубдаги ягона ҳимояси Анчелотти эканлигини пайқадим”, дейди журналист Антон Мина.
Қайд этиш жоиз, ҳозирда Виниcиус агар Испанияда ирқчилик билан боғлиқ вазият ўзгармаса, Испания кейинги Евро ўйинларини ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши кераклигини талаб қилмоқда. Бу баёнот бразилиялик футболчига нисбатан катта салбий муносабатга сабаб бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь