“Реал”да кейинги пенальтиларни кимлар тепиши аниқ бўлди
Спорт
−
07 Апрель 2025 3275 1 дақиқа
“Реал Мадрид” клубда пенальти тепувчиларни ротация қилишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Яқинда Ла лига доирасида “Валенсия”га қарши кечган ва “қаймоқранглилар”нинг кутилмаган мағлубияти (1:2) билан якунланган учрашувда Винисиус Жуниор пенальтини голга айлантира олмади.
Манбага кўра, бош мураббий Карло Анчелотти ҳали ҳам клубда асосий пенальти тепувчини танламаган. Агар жамоа Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган “Арсенал”га қарши ўйинда пенальти тепиш имкониятига эга бўлса, Килиан Мбаппе бу масъулиятни ўз бўйнига олади.
Агар франциялик футболчи муваффақиятсизликка учраса, кейинги сафар навбат Жуд Беллингемга келади.
Маълумот учун, 8 апрель куни Лондонда “Реал” ва “Арсенал”нинг Европа Чемпионлар лигаси чорак финал доирасидаги биринчи ўйини бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 16 апрель куни Мадридда ўтказилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025