“Реал” “Челси” аъзосини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Челси”дан Кай Хаверцни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, испан клуби германиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш фикрига келган. Кеча “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес ва мураббий Карло Анчелотти ўртасидаги учрашувда Хаверц трансфер муҳокама қилинди.

23 ёшли футболчига мадридликлар раҳбариятида қизиқиш уйғотган, чунки у ҳужумда турли позицияларда ўйнай олади.

2020 йилда “Реал Мадрид” Кай билан шартнома имзолашга уриниб кўрди, аммо коронавирус пандемиясининг молиявий оқибатлари туфайли клуб трансферни амалга оширолмай қолди.

Хаверц жорий мавсумда Премьер-лиганинг 35 ўйинида 7 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Кай Хаверц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг