“Реал” Беллингем билан шартномани узайтирди – ОАВ
Спорт
−
11:32 278 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем билан амалдаги шартномасини 2031 йилгача узайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2028-2029 йилги мавсум охиригача амал қилади. 23 ёшли Беллингем 2023 йилда “Боруссия Дортмунд”дан “Реал Мадрид”га ўтган. У Мадрид клуби сафида Испания чемпионати, Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, Қитъалараро кубок ва Испания Суперкубоги ғолибига айланган.
Инглиз футболчиси жорий мавсумда барча мусобақаларда 8 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Беллингем Англия терма жамоаси сафида 60 та ўйинда иштирок этиб, 14 та гол муаллифи бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь