“Реал” Алабани жамоадан кетишини эълон қилди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клубидаги австриялик ҳимоячи Давид Алаба 2025-2026 йилги мавсум якунида жамоани тарк этади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Алаба жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ура олмади.

Унинг хайрлашув маросими бугун, 23 май куни “Реал Мадрид”нинг мавсумдаги сўнгги ўйини – Испания чемпионати 38-туридан ўрин олган “Атлетик Бильбао”га қарши уй учрашуви олдидан бўлиб ўтади.

“Давид Алаба ўзининг фидойилиги ва меҳнати туфайли, барча мухлислар қалбида абадий қолади. “Реал Мадрид” ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади”, дейди клуб президенти Флорентино Перес.

Алаба 2021 йилнинг ёзида “Реал Мадрид” сафига қўшилган ва шу вақт давомида жамоа таркибида 131 та ўйинда иштирок этди. Австриялик футболчи “қаймоқранглилар” билан жами 11 та соврин икки мартадан Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, FIFA клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, Испания чемпионати ва Испания Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, у бир марта Испания Кубогини ҳам ютиб олган.

Маълумот учун, Давид Алаба “Реал Мадрид”га ўтишидан олдин Германиянинг “Бавария” ва “Хоффенхайм” клубларида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” ҳимоячиси Дани Карвахаль ҳам мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Давид Алаба “Реал Мадрид” “Бавария”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг