“Реал” аъзоси ўзи учун терма жамоа танлади
Спорт
−
04 Март 2024 6292 1 дақиқа
Испания фуқаролигини олган “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Браим Диас Марокаш терма жамоасида ўйнашга қарор қилди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчи Африка терма жамоасининг бўлажак ўртоқлик ўйинлари учун аллақачон чақирув олган Ҳозирда Марокаш футбол федерацияси барча керакли ҳужжатларни тайёрламоқда.
Маълумот учун, Браим Диас 1999 йилда Испанияда туғилган, аммо унинг ота-онаси марокашлик. Ҳужумкор футболчи Испания терма жамоаси сафида атиги битта ўртоқлик ўйинида майдонга тушишга улгурган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи ўрталарида Диас Испания терма жамоасида ўйнамоқчи эканлиги хабар қилинганди, бироқ ҳозирга келиб футболчининг қарори ўзгарди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025