“Реал” футболчиси қайси терма жамоада тўп тепмоқчи эканлиги маълум бўлди
Спорт
−
14 Февраль
4695Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас халқаро миқёсда Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқчи. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Манбага кўра, 24 ёшли футболчининг аждодлари асли марокашлик бўлиб, у 2023 йилги Африка Миллатлар кубогида Марокаш терма жамоаси сафида ўйнаш учун таклиф олган. Ўшанда Браим таклифни қабул қилишга тайёр эди, бироқ “Реал Мадрид” вакиллари уни фикрини ўзгартиришга мажбур қилди.
Диас энди Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте уни март ойида ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларига, кейин эса Евро-2024 га чақиришини кутмоқда.
Кеча, 13 февраль куни Диас Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “РБ Лейпциг”га қарши ўйинда (1:0) асосий таркибда майдонга тушди ва 48-дақиқада ғалаба голини киритди.
Умумий ҳисобда у сўнгги икки мавсумда “Милан”да ижара асосида ўйнади. Диас жорий мавсумда барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
LiveБарчаси