“Реал” аъзоси суддан чақирув олди
Спорт
−
16 Октябрь 2023 4203 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Эдер Милитао ўтган мавсум Ла Лига доирасида “Валенсия”га қарши ўйинда ирқчилик ҳаракати содир этилгани бўйича судда жабрланувчи сифатида иштирок этади. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Милитао иштирок этиши кутилаётган суд жараёни 21 ноябрь куни бўлиб ўтади. Испания суди бу ишда Мадрид клуби ҳимоячисини Ла Лига илтимосига кўра, чақиришга қарор қилди.
“Валенсия”-“Реал” баҳсининг асосий жабрланувчиси эса “қироллик клуби”нинг яна бир бразилиялик аъзоси Винисиус Жуниор бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида бўлиб ўтган ўйинда “Месталья”га йиғилган мухлислар “Винисиус, ўл” деб бақирганди. Оқибатда бразилиялик футболчи йиғлаб юборганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь