Винисиус иккинчи бор севгилиси билан ажрашди

Sport

−

image

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Винисиус Жуниор ва бразилиялик таниқли шахс Виржиния Фонсека муносабатларига иккинчи бор нуқта қўйди. Бу ҳақда Фонсеканинг расмийлари маълум қилди.

Виржиния Фонсека томонининг маълум қилишича, қарор ўзаро келишув асосида қабул қилинган.

“Ҳеч қандай можаро ёки жанжал бўлмади. Улар шунчаки энди бирга бўлмасликка қарор қилишди”, дейилади Виржиниянинг вакиллари баёнотда.

Футболчи ва ишбилармон аёл ўртасидаги муносабатлар 2025 йил охирида бошланган. Бироқ жуфтлик илк бор 2026 йил май ойида ажрашган. Ўшанда Виржиния муносабатлар учун ўз тамойилларидан воз кечишга тайёр эмаслигини билдирган.

Шунга қарамай, ёзда улар муносабатларига яна бир имконият беришга қарор қилган. Жорий йилнинг июль ойида Винисиус ва Виржиния Бразилиянинг Гояния шаҳридаги фитнес маркази очилишида бирга қатнашиб, ярашганликларини оммага маълум қилган. Шундан кейин улар бирга вақт ўтказишда давом этган.

Бироқ муносабатлар узоққа чўзилмади. Бразилиянинг “Globo” нашри хабар беришича, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда жуфтликнинг ажрашгани ҳақидаги миш-мишлар тарқала бошлаган. Кеча, 11 октябрь куни Виржиния уч нафар фарзанди билан Испаниядан АҚШга учиб кетган. Шу тариқа, Бразилияда кўп муҳокама қилинаётган жуфтлик муносабатлари иккинчи бор якунланди. Ажралиш сабаблари эса ҳозирча ошкор этилмаган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends