“Реал” ҳужумчисига Саудия клублари қизиқиш билдирмоқда

Спорт

image

“Реал” ҳужумчиси Хоселу мавсум охирида Яқин Шарққа кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Marca” хабар берди. 

Ҳуқуқлари Каталониянинг “Эспаньол” клубига тегишли бўлган 34 ёшли испаниялик футболчига Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.

Шу билан бирга, мадридликлар Хоселуни 1,5 миллион еврога сотиб олиш имкониятига эга, “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти эса ҳужумчини клубда қолишини истаяпти, бироқ келаси мавсумда “қаймоқранглилар” сафига Килиан Мбаппе ва Эндрикнинг келиши туфайли Хоселу жамоадан кетиши мумкин.

Жорий мавсумда 42 ўйинда 13 та гол урган Хоселунинг ўзи ҳам “Реал”да қолишни хоҳлаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Киллиан Мбаппе “Реал”га ўтиш учун ўзининг одатий позициясида ўйнамасликка тайёрлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Хоселу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг