Мбаппе “Реал”да ўйнаш учун позициясини ўзгартирмоқчи
Спорт
−
24 Апрель
2366ПСЖнинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Реал”да марказий ҳужумчи сифатида ўйнайди. Бу ҳақда “Footmercato” хабар берди.
Манбага кўра, ҳужум қанотида ўйнашга ўрганиб қолган Мбаппе Карло Анчелотти жамоасида мамнуният билан марказий ҳужумчи вазифасини бажаради. Француз футболчиси “Реал”да ўйнаш учун севимли позициясидан воз кечишга тайёр, шунингдек, марказий ҳужумда ўйнаш футболчи учун “Олтин бутса” ва “Олтин тўп”ни қўлга киритиш имкониятини оширади.
Маълумот учун, Килиан 2018 йилдан бери ПСЖда ўйнаб келмоқда. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Айни дамда футболчининг трансфер қиймати 180 миллион еврога баҳоланмоқда, бу мавсумда Мбаппе барча турнирларда 42 та ўйинда қатнашиб, 41 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь