“Равшан Золотой”ни ҳибсга олиш учун Туркияга махсус гуруҳ юборилдими?
3-саҳифа
−
12 Декабрь 2023
39007Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси вице-президенти – Халқаро бокс кенгаши (WBC) олий кенгаши аъзоси Ғофур Раҳимовнинг жияни, “криминал авторитет” сифатида кўриладиган “Равшан Золотой” – Равшан Муҳиддиновни қўлга олиш учун катта гуруҳ Туркияга кетгани ҳақидаги гап-сўзлар тарқалганди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев буни рад этди. Бу ҳақда у бугун, 12 декабрь куни матбуот анжуманида сўз очди.
“Бу ҳақда хабар йўқ. Қидирилаётганлар орасида Туркияга қочганлар йўқ”, дейди Тошхўжаев унга берилган саволга жавобан.
Маълумот учун, 2007 йилда 18 яшар Равшан Муҳиддиновга Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 242-моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилиб, қидирув эълон қилинганди.
Муҳиддинов бундан 16 йил аввал, Ғафур Раҳимовга нисбатан тазйиқлар кучайган даврда оғир жиноятларда айбланган ва мамлакатни тарк этган. У асосан Туркиянинг Истанбул ва Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳарларида истиқомат қилган. Бу орада Ўзбекистоннинг талаби билан шу шаҳарлардаги қамоқхоналарда ҳибсда сақланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев Ғофур Раҳимовга нисбатан ҳеч қандай қидирув эълон қилинмагани ва жиноят иши қўзғатилмаганини маълум қилганди.
LiveБарчаси