Равшан Эрматов оғир жудоликка учради

Спорт

image

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматовнинг отаси Сайфиддин Эрматов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

“Узоқ йиллар давомида иқтидорли спортчиларни тайёрлаган, ҳакамлик ва назоратчилик фаолияти билан ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшган Сайфиддин Эрматовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг яқинлари ҳамда оиласига таъзия билдирамиз”, дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, Сайфиддин Газиевич Эрматов 1953 йил 22 февраль куни Тошкентда таваллуд топган. Йиллар давомида миллионлар ўйини билан шуғулланиб келган. Жумладан “Пахтакор”, “Спартак” ва “Автомобилчи” жамоаларида тўп сурган. Шундан сўнг Сайфиддин Газиевич “Пахтакор” болалар-ўсмирлар спорт мактаби ва халқ орасида “Чиғатой” номи билан машҳур бўлган футбол бўйича Республика Олий спорт маҳорати мактабида ёшларга футболдан сабоқ берган. Кейинчалик футбол ҳаками ва инспектори сифатида самарали меҳнат қилган.

Шунингдек, таркибида Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Ярослав Крушелниский, Юрий Никитов каби иқтидорларни жамлаган 1982 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Равшан Эрматов Сайфиддин Эрматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made