Андижонда яна 4 киши коронавирусдан соғайди
Жамият
−
23 Апрель 2020
5430Бугун, 23 апрель куни Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Соғайганларнинг барчаси Андижон вилоятидан. Улардан 1 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2019 йил туғилган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларда инфекция йўқлигини кўрсатди.
Шундай қилиб, вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан тўлиқ тузалиб чиққанлар 51нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 454 нафарни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси