Расман: янги Мудофаа вазири тайинланди
Жамият
−
24 Ноябрь
8366Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Билдирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилган ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимига тайинланган.
Шунингдек, тегишли фармонлар билан Баҳодир Низомович Қурбонов Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимидан озод этилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Мудофаа вазири Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедовга 2021 йил 23 мартда Президент фармони билан генерал-майор ҳарбий унвони берилган. У Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларида ҳам фаолият юритган. 2016 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни QALAMPIR.UZ манбаси таяниб, Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланишини хабар қилган эди.
LiveБарчаси