Расман: U-20 Жаҳон чемпионати Аргентинада бўлиб ўтади
Спорт
−
18 Апрель 2023 7273 1 дақиқа
FIFA 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати Аргентинада ўтказилишини тасдиқлади.
Ташкилот турнир саналари (20 май – 11 июнь) ўзгаришсиз қолишини маълум қилди. Шунингдек, мундиалга қуръа ташлаш маросими 21 апрель куни Цюрихда бўлиб ўтади.
Аслида, турнир Индонезияда ўтказилиши керак эди, бироқ сиёсий сабаблар туфайли FIFA Осиё қитъаси вакилидан мезбонлик мақомини олиб қўйди.
Ушбу Жаҳон чемпионатида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси ҳам қатнашади. U-20 Ўзбекистон жамоаси шу йили Тошкент ва Фарғона шаҳарлари мезбонлик қилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель