Расман! Силва “Реал Мадрид” сафига қўшилди

Спорт

image

Португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва фаолиятини “Реал Мадрид” клубида давом эттиради. Бу ҳақда Мадрид клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Клуб хабарига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома 2028 йил 30 июнга қадар амал қилади. Ўтган мавсумда Бернарду Силва Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси сафида барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

31 ёшли футболчи аввалроқ “Манчестер Сити”ни эркин агент сифатида тарк этган эди. У 2017 йил ёзидан буён манчестерликлар сафида тўп суриб, 451 та ўйинда иштирок этди ва 76 та голга муаллифлик қилди.

Силва “Манчестер Сити” сафида олти марта Англия чемпионати, бир марта Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шунингдек, у уч марта Англия кубоги ҳамда беш марта Англия Лига кубогини қўлга киритган.

Маълумот учун, Бернарду Силва Португалия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Улар бугун, 17 июнь куни Конго ДР терма жамоасига қарши баҳс билан мусобақадаги иштирокини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  “Реал Мадрид” клуби Марк Кукурельяни ўз сафига қўшиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Португалия Бернарду Силва “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг