Расман: Шавкат Мирзиёев яна президентликка номзод бўлди

Жамият

image

Бугун, 7 август куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги пленуми ўтказилди. Бу ҳақда партия Матбуот хизмати хабар берди.

Унда 2021 йилги президентлик сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2016 йили бўлиб ўтган президентлик сайловида ҳам Шавкат Мирзиёев номзоди қўйилган ва у 88,61 фоиз овоз билан ғалаба қилган эди.   

Маълумот учун, 2021 йилги Ўзбекистон президентлиги учун сайловда 5 нафар номзод кўрсатилди. Булар: Обломуродов Нарзулло (Экологик партия),  Баҳром Абдуҳалимов (“Адолат” СДП), Алишер Қодиров (“Миллий тикланиш”), Мақсуда Ворисова (Халқ демократик партияси) ва Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеп).    


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг