Президентликка илк аёл номзод кўрсатилди
Жамият
−
07 Август 2021
15618Бугун, 7 август куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг навбатдаги 4-пленуми бошланди. Унда 2021 йилги президентлик сайловида Мақсуда Ворисовани номзод сифатида кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партия электорати, тарафдор ва фаоллари томонидан тавсия этилган Мақсуда Азизовна Ворисовани партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун номзод сифатида кўрсатилганини эълон қилди.
Бунгача Экологик партия, "Миллий тикланиш" демократик партияси ва "Адолат" социал-демократик партияси ўзи номзодларини эълон қилганди.
LiveБарчаси