“Адолат” СДП Президентлик учун номзодини эълон қилди
Жамият
−
05 Август 2021
13153Бугун, 5 август куни “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленуми ўз ишини бошлади.
Пленумда Ўзбекистон Президенти сайловида “Адолат” СДПдан кимнинг номзоди кўрсатилиш масаласи кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон Президентлик сайловида “Адолат” СДП томонидан партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида иштирок этади.
Маълумот учун, Баҳром Абдуҳалимов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича витсе-президенти (2017 йилдан ҳозирги вақтгача). Тарих фанлари доктори. Марказий Осиё тарихи ва шарқшунослик соҳасидаги олим.
У 1959-йил 27 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ни тамомлаган. ЎзР ФА Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
Баҳром Абдуҳалимов 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, шу жумладан 2 та монография муаллифи. Бугунгача у 1 нафар фан доктори ва 3 нафар фан номзодларини тайёрлаган.
Аввалроқ, Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Обломуродов Нарзулло Наимович номзоди маъқулланган эди.
LiveБарчаси