Президент сайловидаги илк номзод номи маълум бўлди
Жамият
−
04 Август 2021
32401Бугун, 4 август куни Экологик партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми ўтказилди. Унда Ўзбекистон тарихида илк бор Президент сайловида иштирок этаётган Экологик партия ўз номзодини кўрсатди.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Обломуродов Нарзулло Наимович номзоди маъқулланди.
Шунингдек, мамлакатда тобора долзарб бўлиб бораётган экологик муаммоларни ҳал этиш, жамиятда аҳолининг эътиборини экологик муаммолар ва уларнинг ечимига қаратиш, инсон саломатлигини асраш ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида жамият олдида турган ўта муҳим масалаларни ҳал этишни ўз зиммасига олган ҳолда партиянинг мазкур сайловда қатнашиши тўғрисида Пленум қарори қабул қилинди.
LiveБарчаси