Расман: Россияда қарийб 900 ҳарбий коронавирус юқтириб олди

Олам

image
“Элба руҳи”: Путин ва Трамп 75 йиллик юбилей муносабати билан қўшма баёнот берди north_east

“Элба руҳи”: Путин ва Трамп 75 йиллик юбилей муносабати билан қўшма баёнот берди

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари таркибида фаолият юритаётган ҳарбийларнинг қарийб 900 нафарида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, март ойидан 26 апрелга қадар ўтказилган тест натижалари 874 аскар ушбу вирусни юқтириб олганини тасдиқлаган. 

Расмий хабарда айтилишича, бемор-аскарларнинг 314 нафари Мудофаа вазирлиги шифохоналарида, 175 навбатчилик пунктидаги изоляция марказларида ва олти киши соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий муассасаларда даволанмоқда. Яна 379 киши ўз уйида изоляция қилинган. 

Тўрт аскарнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда. Улардан бири сунъий нафас олиш мосламасига уланган. 15 кишининг аҳволи эса ўртача оғирликда. Қолганларда касаллик асоратларсиз кечмоқда. 

Шунингдек, ҳужжатда коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ҳар куни Мудофаа вазирлигининг барча ҳарбий бўлинмалари ва ташкилотларида шахсий таркибни профилактик диагностика қилиш, транспорт воситаларини, офис ва уй-жой биноларини, мол-мулкни зарарсизлантириш ишлари олиб борилаётгани айтилади. 5554 стационар термометр текширув пунктлари жойлаштирилган бўлиб, Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг барча шахсий таркиби аъзолари тана ҳароратини ўлчаш билан тиббий кўрикдан ўтади.

Маълумот ўрнида, айни вақтда Россия Федерациясида коронавирус инфекциясига чалинганлар 80 949 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 747 нафари вафот этган, 6 767 нафари соғайган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг