“Элба руҳи”: Путин ва Трамп 75 йиллик юбилей муносабати билан қўшма баёнот берди
Олам
−
26 Апрель 2020
8394Кеча, 25 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Дональд Трамп Элбадаги учрашувнинг 75 йиллиги муносабати билан қўшма баёнот берди. Бу ҳақда Кремль ва Оқ уй расмий сайтлари маълум қилди.
“2020 йил 25 апрелда совет ва америка аскарлари Элба дарёсидаги талафот кўрган кўприкдаги тарихий учрашувига 75 йил тўлди. Бу воқеа фашистик режимнинг тўла мағлубиятининг даракчиси бўлганди.
Элбадаги учрашув – 1942 йилдаги Бирлашган миллатлар декларацияси доирасида бирлашган кўплаб давлат ва халқларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг энг қизғин нуқтаси эди. Бу биргаликдаги кураш кўплаб ҳарбий ҳаракатлар майдонида миллионлаб аскарлар, матрос ва тинч аҳолининг қурбон бўлишини талаб қилган.
Шунингдек, бутун дунёда фойдаланиш учун меҳнат фронтида улкан миқдорда ҳарбий маҳсулот ишлаб чиқарган миллонлаб эркак ва аёлларнинг ҳиссасини тан оламиз. Ишчилар ва фронт ортидаги корхоналар иттифоқчи кучларни ғалаба учун керак бўлган воситалар билан таъминлашда ҳал қилувчи роль ўйнаган.
“Элба руҳи” мамлакатларимиз ўзаро қарама-қаршиликларни четга суриб, умумий мақсад йўлида ўзаро ишонч ҳосил қилиб, ҳамкорлик қилиши мумкинлигини исботлади. Бугун XXI асрнинг янада энг жиддий муаммоларига қарши курашиб, биз фашизмни енгиш учун биргаликда курашганларнинг матонати ва жасоратига ҳурмат кўрсатамиз. Уларнинг қаҳрамонликлари ҳеч қачон унутилмайди”, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси