Расман: Пойтахт шаҳар ўзгаради

Олам

image

Индонезия давлат раҳбари Жоко Видодо давлат пойтахтини Жакартадан Калимантанга ўзгартириш таклифини парламентда овозга қўйди. Унинг таклифини парламентнинг деярли барча вакиллари  бир овоздан қўллаб-қувватлашган.

“Reuters” агентлигининг хабар беришича, яқинда президентликка иккинчи бор сайланган Видодо октябрь ойида бўладиган қасамёдигача Калимантанни пойтахтга айлантириш ниятида.
 
“Пойтахт шунчаки давлат рамзи эмас, мамлакатнинг асл даромад манбаи бўлиши ҳам лозим. Пойтахтнинг Калимантанга ўзгариши - иқтисодимиз фойдаси ва адолатнинг қарор топиши ҳамдир”, деди Видодо.

Маълумот учун, Жакарта - Ява оролининг шимолий-ғарбида жойлашган шаҳар ва Индонезиянинг пойтахти. Катталиги жиҳатдан жаҳонда 12 ўринда туради. Жакарта - мамлакатнинг йирик иқтисодий маркази. Каучук, чой, кофе, шакар, консерваланган балиқ ҳамда шоли экспорт қилади. Резина ва чарм поябзаллар, автомобил йиғиш заводи ва металсозлик ривожланган. 

Калимантан - Бруней оролининг Индонезияга тегишли қисмида жойлашган орол шаҳар. Аҳолиси 14 млндан зиёд. Калимантан ҳудудининг 75 фоизи ўрмондан иборат бўлишига қарамай, гранит, гнейс, кристалл, нефть, газ, тошкўмир, темир, мис ва руда конларига бой.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия Жакарта Калимантан

Баҳолаганлар

196

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг