Расман: Неймар “Сантос”га қайтди

Спорт

image

Бразилиялик футболчи Неймар узоқ йиллик танаффусдан кейин яна собиқ клуби “Сантос”га қайтди. Клуб расман футболчи трансферини эълон қилди.

Неймар ва “Сантос” ўртасидаги шартнома 6 ойга тузилди ва футболчи клубга эркин агент сифатида ўтди.

Маълумот ўрнида, Неймар “Сантос” таркибида 2009 йилдан 2013 йилга қадар тўп тепган. У жамоа сафида барча мусобақаларда 103 та ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 15 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Неймар Саудия вакили “Ал-Ҳилол” сафида қанча ишлаб топгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Бразилия Сантос Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг