Курс UZS

USD

12 950.03

-20.16

EUR

13 505.59

-66.42

RUB

142.53

0.33

200 миллион еврога тушган гол ёхуд Неймарнинг Саудиядаги саргузашти

Спорт

image

Португалиялик мегаюлдуз Криштиану Роналду 2023 йилда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубига кўчиб ўтади. Мана шу трансфердан кейин Саудия шайхлари чемпионат даражасини кўтариш учун катта маош эвазига бир қанча футбол юлдузларини сотиб олишни бошлади. Роналдудан кейин Н’голо Канте, Карим Бензема, Роберто Фирминьо каби юлдузлар Саудия чемпионати вакиллари футболчисига айланди. 2023 йилда мамлакатнинг энг совриндор клубларидан бири “Ал-Ҳилол” йилига 100 миллион евро маош ва бир қанча комфорт шароитлар билан ПСЖ футболчиси Неймарга шартнома таклиф қилди ва бразилиялик вингер рози бўлди ҳамда Саудияга кўчиб ўтади.

Неймарга Саудияда ваъда қилинган шароитлар

Бразилиялик вингер 2023 йилда ПСЖ таркибида оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди. Аммо шунга қарамай, “Ал-Ҳилол” раҳбарияти футболчини сотиб олишдан қайтмайди. Жамоа унинг жароҳатидан фориғ бўлишини кутишга тайёр эди. Шу тариқа, Неймар “Ал-Ҳилол” футболчиси сифатида таништирилди. Энди икки томон ўртасидаги тузилган шартноманинг айрим деталларига тўхталиб ўтсак.

  • Йилига 100 миллион евро;
  • Ҳар бир ғалаба учун 80 минг евро;
  • Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Саудия Арабистони реклама қилинган ҳар бир пост учун 500 минг евро;
  • Хусусий самолёт;
  • Шахсий хизматкорларга эга катта уй.

“Ал-Ҳилол”ни хонавайрон қилган Неймар

Мана шундай юксак даражадаги қулай шароитларни таъминлаб берган Саудия шайхлари эвазига Неймардан нима фойда кўрди? Аввало, футболчи узоқ муддатли жароҳатини охиригача тузатмай, янги жамоасидаги илк ўйинда майдонга тушади. Клуб таркибида у умумий 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди. Кейин Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) Элит лигаси доирасида Эроннинг “Истиқлол” клубига қарши баҳсда у яна жароҳат олди ва узоқ муддатга сафдан чиқди. 2025 йилги мавсум бошидан клуб раҳбарияти қилган шунча харажатларига ва ПСЖга тўлаган 90 миллионига яраша фойда кўра олмаган Неймардан қутулиш йўлларини излай бошлади. Қишки трансферлар ойнасида жамоа уни сотувга қўйди. Январь ойида эса Неймарга Бразилиядан харидор чиқди. Футболчининг илк профессионал клуби “Сантос” яна уни уйига қайтармоқчи. Айни дамга келиб, Неймар “Ал-Ҳилол” билан тузган шартномасидан ва кўп миқдордаги маошидан воз кечиб, Бразилияга қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ҳам ўз Х саҳифасида маълум қилди. Тез орада “Сантос” Неймарни ўз футболчиси сифатида таништиради.

2013 йилда “Сантос”дан “Барселона”га ўтиб, ушбу клуб билан 2015 йилда требл қайд этган, “кўк-анорранглилар” таркибидаги ўзига хос финтлари, тезкор рейдлари билан танилган, Месси ва Суарес билан МНС триосини дунёга танитган Неймар 2017 йилнинг 3 августида ПСЖга кўчиб ўтганди. Париждаги фаолияти ҳам нисбатан яхши кечди. Чемпионлар лигаси финалига чиқди, Францияда бир нечта шахсий ва жамоавий совринларни қўлга киритди.

Шунингдек, у умумий трансфер нархи бўйича энг кўп пул сарфланган футболчига айланди. Неймарнинг умумий трансфер нархи 400 миллион еврога етди. Энди 32 ёшли футболчи  ўз ватанига қайтади ва ўша ерда фаолиятини давом эттиради. Жароҳатлар сабаб, қирол даражасига чиқа олмаган “Тожсиз Қирол”, “дайди ўғилнинг қайтиши” каби дунё бўйлаб саргузаштларини якунлаб Бразилияга қайтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Неймар Криштиану Роналду Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг