Расман: Қирғиз-тожик чегарасида вазият кескинлиги эълон қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, бугун, 14 июнь куни яна қирғиз-тожик чегарасида отишма содир бўлган ҳақида хабар берган эдик. Отишмадан кейин ўтказилган музокаралар чоғида Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари чегаранинг умумий участкасидаги можаро зонасида жойлашган бўлинмаларни жанговар позициялардан олиб чиқишга қарор қилишди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълум қилди. 

“Музокараларнинг биринчи натижаси бўлинмаларни жанговар позицияларидан олиб чиқиш қарори бўлди. 2022 йил 14 июнь соат 13: 00 ҳолатига кўра, Қирғизистон-Тожикистон давлат чегараси участкасида вазият кескин”, дейилади расмий хабарда. 

Чегара хизмати маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен туманининг Булоқ-Боши ҳудудида бўлиб ўтаётган томонлар вакилларининг учрашувида Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Боткен вилояти вакиллари иштирок этмоқда. 

“Томонлар “Булоқ-Боши” (Қирғизистон) ва “Кех” (Тожикистон) чегара постлари ўртасидаги отишма сабабларини кўриб чиқмоқда”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, Қирғизистон томонидан бугун эрталаб Булоқ-Боши ҳудудида икки давлат чегарачилари ўртасида содир бўлган отишмада ҳеч ким жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

1020

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг