Қирғиз-тожик чегарасида можаро чиқди

Олам

image

Бугун, 14 июнь куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида отишма юз берди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати хабарига кўра, тожик томони граната ва миномётлардан фойдаланган.

“Тахминан соат 07:00 да Боткен вилоятининг Боткен тумани Булоқ-Боши ҳудудида Тожикистоннинг “Кех” чегара пости томонидан Қирғизистоннинг Булоқ-Баши чегара пости томон ўқ узилди. Бунга жавобан қирғиз томони ҳам Тожикистон пости томон жавоб ўқ узган”, дейилади чегара хизмати хабарида.

Унинг сўзларига кўра, икки томон чегарачилари зудлик билан жанговар позицияларни эгаллаган. Сўнг Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги чегара вакили ва Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги чегара вакили ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган. Томонларнинг чегара отрядлари бошлиқлари воқеа жойига жўнаб кетишган.

“Эрталаб соат 7:50 да Тожикистон томони граната ва миномётлардан фойдаланган ҳолда яна ўт очишни бошлади. Соат 8:10 да отишма тўхтади. Айни пайтда отишма сабабларига ойдинлик киритиш ва вазият кескинлашувининг олдини олиш мақсадида томонларнинг чегара вакиллари учрашуви ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Қирғиз-тожик чегарасидаги вазият кескинлигича қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қирғиз-тожик чегараси

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг