Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегараси бўйича келишиб олди
Олам
−
30 Март
4924Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг топографик ишчи гуруҳлари 28,37 километрлик баҳсли ҳудудлар бўйича келишиб олди. Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, делегациялар учрашуви 2024 йилнинг 24–29 март кунлари Қирғизистоннинг Боткен вилоятида бўлиб ўтган ва якунларга кўра тегишли баённома имзоланган. Томонлар Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувда қолган ҳудудларни тавсифлаш бўйича ишларни давом эттиришга келишиб олган.
Бир кун аввал Тожикистон ва Қирғизистон ҳукумати делегациялари раҳбарлари – Тожикистон ва Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раислари Саймўмин Ятимов ва Қамчибек Ташиевнинг чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича учрашуви бўлиб ўтган эди. Томонлар қолган участкаларда икки давлат чегара чизиғи йўналишини янада аниқлашда муҳим натижаларга эришганликлари айтилган. Шунингдек, икки мамлакат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларига бу борадаги ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, минтақада икки давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган ҳамда делимитация ва демаркация бўйича бир қарорга келинганди. 2023 йилнинг ноябрь ойида томонлар 18 км, декабрь ойида эса 12 км чегара бўйича келишувга эришган эди. Жорий йилнинг 16 январида эса давлатлар яна 38 км чегара бўйича келишиб олди. Февраль ойи бошида қирғиз-тожик чегараси бўлинишининг 90 фоизи якунлангани маълум қилинди. 15 февраль куни мамлакатлар чегарасининг яна бир километрига келишиб олди.
LiveБарчаси