Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг яна бир километрига келишиб олинди
Олам
−
18 Февраль
4800Жорий йилнинг 11-18 февраль кунлари Тожикистоннинг Бўстон шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари делегацияларининг чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистоннинг "Ховар" миллий ахборот агентлиги маълум қилди.
Манбага кўра, йиғилиш якунлари бўйича томонлар давлат чегараси чизиғининг яна 1,11 километри бўйича келишиб олган ва тегишли баённома имзоланган.
Маълумот учун, икки давлат чегарасининг умумий узунлиги 972 км.
Қайд этилишича, сўнгги бир неча ой ичида томонлар чегаранинг 200 километрга яқин қисмини келишиб олган, кейинги учрашув Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, минтақада томонлар Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтган ҳамда делимитация ва демаркация бўйича бир қарорга келган. 2023 йилнинг ноябрь ойида томонлар 18 км, декабрь ойида эса 12 км чегара бўйича келишувга эришган эди. Жорий йилнинг 16 январида эса давлатлар яна 38 км чегара бўйича келишиб олди. Февраль ойи бошида қирғиз-тожик чегараси бўлинишининг 90 фоизи якунлангани маълум қилинди.
LiveБарчаси