Қирғизистон чегарадаги отишма қурбонлари учун мотам тутмоқда

Олам

image

Бугун, 19 сентябрь куни Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувларда ҳалок бўлган улар учун мотам тутмоқда.

Бутун мамлакат бўйлаб Миллий мотам кунида, шунингдек, хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари биноларида Қирғизистон давлат байроқлари ярим туширилган. Маданият муассасалари ҳамда телерадиокомпанияларга миллий мотам кунида кўнгилочар тадбирлар ва кўрсатувларни бекор қилиш тавсия этилган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қуролли тўқнашувлар натижасида 59 киши ҳалок бўлган, 163 киши яраланган. Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, можаро ҳудудидан 136 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинган.

Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида жанглар 14 сентябрь куни бошланди ва икки давлат ўртасидаги умумий чегаранинг бутун периметри бўйлаб олиб борилди. 16 сентябрь куни Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари Имомали Раҳмон ва Садир Жапаров Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўт очишни тўхтатиш ва можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш бўйича келишиб олди. Бироқ, ўша куни кечқурун ҳарбий ҳаракатлар яна бошланди ва 17 сентябрь куни умумий чегаранинг алоҳида участкаларида давом этди.

Умумий ҳисобда Бишкек ва Душанбе уч марта ўт очишни тўхтатишга келишди. Аммо сулҳлар узоқ яшамади. Ҳозирда чегарада отишмалар тўхтаган, бироқ вазият таранг деб баҳоланяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

қирғиз-тожик чегараси

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг