Расман: “свет”, газ ва сувдан ноқонуний фойдаланган шахслар қамалади

Жамият

image

Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистонда “свет”, газ ва сувдан ноқонуний фойдаланиш ўғрилик жинояти билан тенглаштирилиши ва бу қонун улар томонидан маъқуллангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур қонун кучга кирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 13 март куни тасдиқланган Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖтК) ҳамда Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Унга кўра, электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди. 

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёки коммунал хизматларни ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди. Мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, МЖтКга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Ўзбекистон сув свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг