Расман. Ҳусанов “Манчестер Сити”да ойнинг энг яхши футболчиси бўлди

Спорт

image

“Манчестер Сити” клубининг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубда февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди. 

Манбага кўра, 21 ёшли ҳимоячи февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди. У бу борада Йошко Гвардиол ва Эрлинг Холанд каби футболчилардан устун келди. 

Маълумотларга кўра, бир неча кун давом этган сўровномада Абдуқодир Ҳусанов 64 мингдан зиёд овоз тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Рома”да ой футболчиси бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг