Рашк туфайли эр хотинини “сихга тортди”

Олам

image

Бошқирдистон фуқароси рашк туфайли маст ҳолда жанжал вақтида рафиқасига сих билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Кармаскалинский туманлараро суди маълум қилди.

Суд материалларига кўра, эркак маст ҳолатда рафиқаси билан жанжаллашиб қолган. Рашк сабаб у кабоб пишириш учун ишлатиладиган сихни олиб, аёлнинг кўкрак қисмига зарба берган. Ҳужумдан сўнг у воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчига ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилгани боис унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Суд жараёнида судланувчи айбини тўлиқ тан олмаган ва фақат рафиқасини “қўрқитмоқчи бўлганини” билдирган. Кармаскалинский туманлараро суди унинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо муддатини ҳам инобатга олиб, 7,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда жазони махсус тартибли колонияда ўташ ҳукмини чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳовлисида маст эркак хотинини калтаклаб, пичоқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Суд рашк

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг