Раньери Вальвердега берган қоғозида нима ёзилганига изоҳ берди (видео)

Спорт

image

“Рома” клуби бош мураббийи Клаудио Раньери Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Атлетик”га қарши ўйиндан сўнг рақиб устози Эрнесто Вальвердега берган қоғозда телефон рақами ёзилганини айтди. 

“Мен Вальвердега ташриф қоғозимни бердим, чунки биз жуда яхши дўстмиз. Унинг телефон рақамини йўқотиб қўйгандим, шу сабаб унга рақамимни ёзиб бердим. Эрнесто билан суҳбатлашмоқчиман. У кўп ўйинчиларни билади, мен ундан айрим испаниялик футболчилар ҳақида маслаҳат сўрамоқчи эдим”, дейди Раньери.

Маълумот ўрнида, Вальверде мураббийлик фаолияти давомида “Атлетик”дан ташқари, “Барселона”, “Эспаньол”, “Олимпиакос”, “Валенсия” каби клубларда ишлаган. Мутахассис, “Барселона” билан икки марта Ла Лигада зафар қучган. “Атлетик” билан эса 2015 йилда Испания Суперкубогида ва 2023/24 йилги мавсумда Испания кубогида ғолиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Эрнесто Вальверде Европа Лигаси Клаудио Раньери

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг