Рамзан Қодиров Нобель билан мукофотланди (видео)

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг Людвиг Нобель мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Қодиров “махсус ҳарбий операция”ни ўтказишга қўшган шахсий ҳиссаси, аскарларни қўллаб-қувватлаши, шунингдек, фуқаролик позицияси, миллатлараро ва динлараро тотувликни мустаҳкамлаш, анъанавий қадриятларни ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун тақдирланган”, дейилади хабарда.

Мукофотни Бутунроссия бадиий гимнастика федерацияси президенти, Людвиг Нобель мукофоти лауреати Ирина Винер топширган.

“Мен кўплаб одамларга медаллар тақдим этганман. Лекин буюк Нобелдан буюк Рамзанга бундай медални топшириш – катта шараф” деган Ирина Винер.

Людвиг Нобель жамғармаси раҳбари Анна Яковлева ҳам медални шахсан топшириш улар учун шараф эканини таъкидлаган. Чеченистон раҳбари, ўз навбатида, делегация аъзоларига ташриф учун миннатдорлик билдирган.

Маълумот учун, Людвиг Нобель мукофоти таниқли рус олими, саноатчи ва филантроп Людвиг Эммануилович Нобель шарафига 1888 йилда таъсис этилган, 2005 йилдан қайта йўлга қўйилган. Ушбу мукофот замонанинг таниқли шахсларига ажойиб профессионал ютуқлари ва инсоният олдидаги буюк хизматлари учун берилади. 2022 йилнинг март ойида бу мукофотга Салим Абдувалиев – “Салимбойвачча” муносиб кўрилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Людвиг Нобель мукофоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг