“Салимбойвачча” Нобель билан мукофотланди 

Жамият

image

Ўзбекистонлик тадбиркор, халқ орасида “Салимбойвачча” деб танилган Салим Абдувалиев Людвиг Нобель мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, 2022 йилдаги Людвиг Нобель мукофотини тантанали топшириш маросими Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган. 

Маълумот ўрнида, Людвиг Нобель мукофоти таниқли рус олими, саноатчи ва филантроп Людвиг Эммануилович Нобель шарафига 130 йил олдин таъсис этилган. 

Ушбу мукофот замонанинг таниқли шахсларига ажойиб профессионал ютуқлари ва инсоният олдидаги буюк хизматлари учун берилади.

Айтиш жоизки, Салим Абдувалиев бугунги кунда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси президенти вазифасида фаолият юритади. Шу боис, ўтган йили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Салимбойвачча”ни “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” унвони билан тақдирлаганди.




Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

4565

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг