Рамос “Севиля”ни сотиб олишга яқин турибди – ОАВ
Спорт
−
12 Май 950 1 дақиқа
“Реал Мадрид”нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос “Севиля” клуби эгасига айланиши мумкин. Бу ҳақда “Cope” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Реал Мадрид”нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос “Севиля” клуби эгаси бўлишга яқин турибди.
Рамос “Five Eleven Capital” инвестиция холдинги билан биргаликда клубнинг амалдаги акциядорлари билан музокаралар олиб борган. Томонлар яқин вақт ичида расман келишувга эришиши кутилмоқда. Испания ОАВлари маълумотига кўра, битим қиймати 450 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Серхио Рамос “Севиля” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 1996–2005 йилларда клуб ёшлар тизимида ўйнаган, шунингдек 2004–2005 ва 2023–2024 йилларда асосий жамоа сафида майдонга тушган. Ҳозирда “Севиля” Ла Лигада мавсум тугашига уч тур қолганида 13-ўринда бормоқда.
Серхио Рамос ҳозирда футболчилик фаолиятини расман якунлагани йўқ, бироқ ҳозирда “Реал Мадрид”нинг собиқ юлдузи жамоасиз ҳисобланади.
Live
Барчаси