Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтнинг қатор кўчалари ёпилади
Жамият
−
30 Апрель 2022
10826Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан пойтахтдаги қатор кўчалар 1 май соат 24:00 дан 2 май 7:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Вақтинча ёпиладиган кўчалар:
Олмазор тумани:
“Имом Бухорий” масжиди олдидаги Чимбой кўчаси – Форобий – Чимбой кўчалари чорраҳасидан Чимбой – КХАЙ чорраҳасигача.
"Ҳазрати имом" масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Қодирий кўчалари чорраҳасидан Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасигача
Шайхонтоҳур тумани:
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Уйғур кўчаси – Нурафшон – Уйғур кўчалари чорраҳасидан Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача.
“Кох-ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
“Убай ибн Каъб” Ал-Хоразмий масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чорраҳасигача.
"Катта Қозирабод" масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон чорраҳасигача.
“Шайх” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача.
Учтепа тумани:
“Абдуллох ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қани кўчалари чорраҳасигача.
“Ҳазрати Умар” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси – Назарбек – Ю.Саккокий кўчалари чорраҳасидан Назарбек –Уйғур чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача.
“Мирзо Юсуп” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – А.Темур – Боғишамол кўчасидан Боғишамол – Бодомзор чорраҳасигача.
Яккасарой тумани:
“Усмон бин Мағзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Чўлпонота чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача.
Сергели тумани:
“Куддуси Шариф” масжиди олдидаги Қипчок кўчаси - Янги Сергели - Қипчок чорраҳасидан Қипчок - Хонобод чорраҳасигача
LiveБарчаси