Рақамли технологиялар вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Президент қарори билан рақамли технологиялар вазирлиги раҳбариятида бир қанча лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Хусусан, Рақамли технологиялар вазирига уч нафар ўринбосарлар тайинланди.

Масалан, Олег Пекось рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

У 2020 йилдан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, бунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Жамол Махсудов рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қолаверса, Рустам Каримжонов ҳам рақамли технологиялар вазирининг ўринбосари бўлди. Каримжонов бунга қадар халқ таълими вазирининг ўринбосари эди лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан ташқари:

  • Шухрат Кадиров Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори лавозимига;
  • Аъзам Абдуллаев Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
  • Собиқ ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бир нечта мутасаддилари эса лавозимидан кетди.
  • Дониёр Рустамов эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Жамшид Эгамбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг