Раисий вертолёти ҳалокати бўйича иккинчи хулосалар эълон қилинди

Олам

image

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби мамлакат президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёт ҳалокати бўйича иккинчи тергов ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳақда IRIB телеканали хабар беради.

Ҳисоботда айтилишича, вертолёт қолдиқлари ва қисмларини ўрганиш натижасида парвоз пайтида вертолётнинг баланд тоғ ёнбағрига урилишидан бир неча сония олдин бурилиш оқибатида юзага келган портлаш ҳақидаги версия чиқариб ташланган.

Учувчилар ўртасидаги суҳбатларни ўрганишда фавқулодда вазият далиллари ҳам аниқланмаган. Улар охирги марта вертолёт қулашидан 69 сония олдин алоқада бўлишган.

Маълумот учун, Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг вертолёти 19 май куни ҳалокатга учраган ҳамда унинг ёниб кетган қолдиқлари 20 май куни эрталаб Озарбайжон чегарасидан 30 км узоқликда жойлашган Эроннинг Тавил қишлоғи ёнидан топилган. Президент билан бирга вертолёт бортида амалдорлар делегацияси, шу жумладан, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳам бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлди.

Борт ҳалокатининг асосий версияси сифатида об-ҳаво шароити кўриб чиқилди, самолёт кучли туман пайтида кўздан йўқолган, унинг парчалари 10 соатдан ортиқ вақтдан сўнг 70 дан ортиқ қутқарув отрядлари томонидан қидириб топилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Президенти маъмурияти раҳбари Ғулом-Ҳусайн Исмоилий ҳалокат куни об-ҳаво шароити нормал бўлганини айтганди.

Шаҳноза Ҳалилова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made