Эрон Президенти Африкага йўл олди

Олам

image

Эрон Президенти Иброҳим Раисий бир қанча Африка давлатлари раҳбарларининг таклифига биноан қитъадаги учта мамлакатга бормоқчи. Бу ҳақда бугун, 10 июль куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канани баёнот берди.

“Бугун Эрон Президенти бир қатор давлат раҳбарларининг расмий таклифига биноан Африка қитъасига ташриф буюради. Эрон ва Африка мамлакатлари умумий стратегик ва маданий қарашларга эга эканини инобатга олган ҳолда, умид қиламизки, ушбу сафар давомида биз ҳамкорлигимизни кенгайтира оламиз”, деган Носир Канани.

Шунингдек, у Эрон Президенти борадиган Африка мамлакатларини ҳам очиқлаган. Кананига кўра, Раисий Кения, Зимбабве ва Угандага ташриф буюради. Бу сафар Эрон ва ушбу уч давлат ўртасидаги конструктив ҳамкорликда ютуқ яратишига умид қилинмоқда. 

“Африка имкониятлар қитъасидир. Сўнгги бир неча йил ичида Африка иқтисодиёти ривожланиб, кўплаб давлатларнинг эътиборини тортмоқда. Африка давлатлари Эрон билан алоқаларни ривожлантиришга, хусусан, иқтисодиёт ва технология соҳасидаги имкониятларга жиддий қизиқиш билдирмоқда”, деган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби. 

Бундан ташқари, Канани Иброҳим Раисийнинг сафари Эронга Африка давлатлари билан ҳар томонлама сиёсий, иқтисодий ва савдо алоқаларини ривожлантиришга ёрдам беришини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Франция Президенти Эммануэль Макрон, май ойида эса Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Африка бўйлаб бир-неча малакатларга борган ва уларнинг ҳукумати вакиллари билан учрашув ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка Эрон Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made