Макрон нега Африкага бормоқчи?
Олам
−
27 Февраль 2023
6992Франция Президенти Эммануэль Макрон Африка бўйлаб сафарга чиқмоқчи. Бу ҳақда “Financial time” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, Макронни ушбу сафарда уларнинг ишларига аралашишда қаршилик қўсатмайдиган собиқ мустамлакачи давлатларни ўзига қаратиш борасида “қийин жанг” кутмоқда.
Африка бўйича эксперт Антуан Глейсернинг таъкидлашича, Россиянинг Африка қитъасидаги таъсири кучаймоқда. Франция эса “Бархан” аксилтеррор операцияси якунланганидан кейин мудофаа ҳолатига ўтмоқда. Франция компаниялари эса бозордаги улушидан маҳрум бўлмоқда.
Макрон Габон, Ангола, Конго ва Конго Демократик Республикасига ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу унинг 2017 йилда президентликка келганидан бери Африкага ўн саккизинчи ташрифи бўлади. Ўша йилда Франция раҳбари минтақада янги “тенг шериклик” ёндашувини амалга оширишга ваъда берган эди.
2022 йилда француз ҳарбийлари 2014 йилдан буён минтақада давом этган “Бархан” аксилтеррор операцияси доирасида Малини тарк этди.
2021 йилнинг ёзида Макрон Сахел ҳудудидаги ҳарбий иштироки моделини ўзгартиришини эълон қилди. “Бархан” операцияси ҳозирги кўринишида якунланади ва унинг ўрнига минтақа давлатлари ва бошқа шерикларни ўз ичига олган халқаро иттифоқ тузилиши айтилди.
Умида Мухторбекова
LiveБарчаси