Раисийнинг ўлимидан сўнг нефть нархи қимматлашмоқда – ОАВ 

Олам

image

Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг вафоти ҳамда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон отаси Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб Японияга сафарини бекор қилганидан сўнг, бугун, 20 май куни қатор мамлакатларда нефть нархининг кескин ўсиши кузатилмоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бир баррель нефть нархи асл нархидан 0,5 фоизга юқорилаб, 84,39 долларни ташкил этган. Аввалроқ унинг нархи 84 ва 43 доллар ўртасида ўзгариб турган. Билдирилишича, бу жорий йилнинг 10 майидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

“Нефть бозоридаги нархлар ўйнаши чигаллигича қолмоқда. Янги катализаторларсиз биз бу диапазондан чиқиб кетиш учун ОPEK+ (нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти)нинг қарорини кутишимиз керак", дейди Сингапурда жойлашган товар стратегияси раҳбари Уоррен Паттерсон.

Маълумот учун, 1 июнь куни ОPEK+ ва унинг иттифоқчилари йиғилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт барча йўловчилари ва экипаж аъзолари билан ҳалокатга учраганди. Шунингдек, Саудия Арабистони подшоҳи, 88 ёшли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд пневмония билан касаллангани ҳамда Жиддадаги Ал-Салом саройидаги ихтисослашган клиникада антибиотиклар билан даволанаётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Раисий ОPEK+

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг