Рафаҳ пункти очиқ, аммо Исроил Ғазога гуманитар ёрдам киритишга рухсат бермаяпти – Миср
Олам
−
21 Октябрь 2023
5400Расмий Қоҳира Ғазо секторининг Мисрга ягона эшиги бўлган Рафаҳ чегара пункти очиқлиги, аммо Исроил минтақага гуманитар ёрдам олиб киришига рухсат бермаётганини эълон қилди. Бу ҳақда Миср Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Аҳмед Абу Зейд ёзма баёнот берди.
Унинг билдиришича, Миср Исроил ва Фаластин ўртасидаги зиддият бошланганидан бери Ғарб матбуоти ҳужумига учраяпти.
“Ғарб оммавий ахборот воситалари депортация сценарийсини қўллаб-қувватламоқда. Исроил чегара пунктини 4 марта ўққа тутган ва ёрдамнинг киритилишини тўсаётганига қарамай, Мисрни чегара пунктини ёпишда айбламоқда”, дейди Абу Зайд.
Миср Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг баёнотига кўра, Рафаҳ чегара пункти очиқ ва Миср эвакуацияга тўсқинлик қилгани учун жавобгар эмас.
Шунингдек, Абу Зайд бугун, 21 октябрь куни Миср пойтахтида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Қоҳира тинчлик саммити”ни эслатган. Унинг фикрича, бу саммитда ушбу масала ҳам кўрилади.
Эслатиб ўтмиз, кеча, 20 октябрь куни БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктига борганди. У Ғазога нсонпарварлик ёрдами етказилишини шахсан ўзи назорат қилмоқчилигини айтган.